Самарқандда йирик ЙТҲ, қурбонлар бор.
Самарқанд. 2020 йилнинг 16 март куни соат 21:40 да Нарпай тумани Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобиль йўлининг 105 километрида “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиқни бузиб ўтиб шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Газель” русумли микроавтобус билан тўқнашув содир этган, натижада шу йўналишда ҳаракатланган “ВАЗ 2106” ва “Nexia-2” русумли автомашиналар шикастланган, ушбу автомашина ҳайдовчилари жабр кўрмаган.
ЙТҲ натижасида “Газель” русумли микроавтобуснинг ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган, яна бир йўловчи оғир тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган, микроавтобусда бўлган 9 нафар йўловчи ва “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси турли хил даражада тан жароҳат олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт-ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.