Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда кенг қамровли сайёр қабул.

Жорий йилнинг 10 февраль куни Самарканд вилоят ҳокими Э.Турдимов раислигида вилоятнинг Пастдарғом туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул туманнинг Гўзалкент қўрғонидаги “Педагогика ва спорт” коллежида бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, шу жумладан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари подполковник Д.Қурбанов ҳам иштирок этди.

Қабул давомида жами 374 нафар фуқароларни мурожаатлари  кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди ва мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech