Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича Жиззах вилоят, барча шаҳар ва туманлар штаблари аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича Жиззах вилоят, барча шаҳар ва туманлар штаблари аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур мажлисда ҳудудларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, ижтимоий соҳа объектлари, итисодиёт тармоқлари ҳамда аҳоли яшаш уйларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, қишнинг қаҳратон кунларида салбий ҳолатлар юзага келишининг олдини олишга қаратилган долзарб вазифалар белгиланди.

Худди шундай, Жиззах вилоят ИИБда ҳам ишчи гуруҳ томонидан масъуллар иштирокида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Йиғилишда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, бу борада режаланган ишларни ўз вақтида бажариш, аҳоли муаммолари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш, қонунбузарликларнинг олдини олиш юзасидан топшириқлар берилди.

Text to speech