Халқаро Торт куни
20 июль - Халқаро торт куни. Ушбу кунда одамлар, давлатлар, миллатлар ўртасидаги дўстлик ва тинчликка бағишланган қизиқарли байрам нишонланади. Умуман олганда, мантиқий қараганда - қандай қилиб чой билан торт бўлмаса, тинчлик ва дўстликни нишонлаш мумкин. Ушбу байрам Севги Қироллигининг (глобал маданий, гуманитар ва тинчлик ўрнатиш ташаббусларини амалга оширадиган халқаро нотижорат лойиҳа) ташаббусларидан бири хисобланади, халқаро миқёсда Торт куни биринчи марта 2011 йил 20 июлда нишонланиб, дунёда маданият орқали тинчлик ва дўстлик ғояларини тарқатиш мақсадида ўтказилади.
Торт куни нафақат бизнинг севимли ширинликларимизга бағишланиб, балки дунё халқлари дўстлигининг мустаҳкамлигининг белгиси сифатида нишонланганлиги сабабли, уни ўтказиш турли мамлакатлар маданий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ўринга эга.
Яқинларингиз билан севги ва қувончни баҳам кўриш учун ёмон сабаб эмас!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти