Халқаро Шифокорлар куни (International Doctor’s Day)
Ушбу байрам ҳар йили октябрь ойининг биринчи душанбасида дунёнинг кўплаб давлатларида бутун жаҳон шифокорларининг бирдамлиги ва фаол ҳаракати куни сифатида кенг нишонланади. Ахир ҳар қандай миллатдаги шифокорнинг асосий мақсади беморларнинг соғлиғини яхшилаш ва сақлашдир.
Мазкур байрам Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (JSST) ва Халқаро тиббий-гуманитар ташкилот (Médecins sans frontières - (MSF))ларининг ташаббуси билан ташкил қилинган.
Ҳар йили ушбу ташкилотларнинг мингга яқин шифокорлари турли мамлакатлардаги (шу жумладан иссиқ ўлкаларда) одамларга, хусусан фавқулод қийин вазиятга тушиб қолган барчага (ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳеч қандай камситишларсиз) тиббий ёрдам кўрсатишади.
Шунингдек, ташкилот кўнгиллари ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашга қаратилган профилактика ва маърифий ишлар билан ҳам шуғулланадилар.
Бугунги кунда дунёдаги барча шифокорлар қатори бизнинг шифокорларимиз ҳам кеча-кундуз ўз жонларини гаровга қўйиб “COVID-19” вирусига қарши курашаётганликлари учун ҳеч иккиланмасдан уларни ҳозирги замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари деб аташимиз мумкин!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти