Мўйноқ туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
2021 йил 22 июнь куни Мўйноқ тумани Ёшлар марказида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси А.Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Рахматуллаев ва тегишли ташкилотлар ҳамда туман барча сектор раҳбарлари томонидан Мўйноқ тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари полковник М.Рахматуллаев томонидан жами 5 нафар фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг “нафақа пулларини қайта ҳисоблаб беришда, турмуш ўртоғининг суд томонидан 1 йил 6 ойга автомашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган маъмурий жазосини муддатидан олдин енгилроқ жазога алмаштириш, ишга жойлаштириб бериш ҳамда ўғлига сафарбарлик чақируви резервидаги бир ойлик хизмат йиғини ўташи учун бадал пулларини тўлаб берилишига кўмаклашишда амалий ёрдам бериш”
каби масалалари кўриб чиқилди.
Барча фуқароларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, вазир ўринбосари полковник М.Рахматуллаев ва Мўйноқ туман ҳокими Е.Еденбаевлар раҳбарлигида Мўйноқ тумани ИИБнинг барча профилактика инспекторлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, профилактика инспекторларнинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти