Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Жорий йилнинг 25 август куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Жиззах ва Бухоро вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаётганлигидан норози ва 1 таси етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан норозилик масаласини ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича эса қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech