Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатларидан норози, 1 таси ходимнинг хатти-ҳаракатларидан норози  ва 1 таси  қабул қилинган қарордан норозилик масаласини  ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг барчаси қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

майор И. Тоиров

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech