Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ёшлар камолоти йўлида

Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институтининг “Нефть ва газ” факультетида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари, институт ўқитувчи ва талабалари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Атаназаров иштирок этиб, ёшлар ўртасида турли қонунбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш учун аввало, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини бойитиш муҳимлигини таъкидлади.

Давлатимиз томонидан юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш учун нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари, балки фаол ёшлар ва фуқаролар ҳам ўз ҳиссасини қўшса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech