Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи Нурота туманида сайёр қабул ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 11 февраль куни Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан Нурота тумани Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 8 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 3 таси жойида қаноатлантирилди, 2 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди, яна 3 мурожаат эса алоҳида назоратга олиниб ижрога қаратилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Хасанов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти