Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи сайёр қабул ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 19 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Р.А.Ашрапов томонидан Тойлоқ тумани Санъат коллежида Ургут, Тойлоқ, Жомбой ва Булунғур туманларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 7 та мурожаат жойида хал қилинди, 5 таси бўйича кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди. 4 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди. Қабул жараёнида жами 8 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 3 таси жойида қаноатлантирилди, 2 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, яна 3 та мурожаат эса алоҳида назоратга олиниб ижрога қаратилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech