Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидансайёр қабул ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 01 февраль куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Т.М.Мустафаев томонидан Мингбулоқ тумани Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 6 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 2 нафарининг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва тегишлилиги бўйича бошқа идорага юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти