Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.
Жорий йилнинг 17 январь куни Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан Кармана туман Халқ қабулхонасида туман аҳолиси иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 9 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 6 таси жойида қаноатлантирилди, 3 та мурожаат муаллифига тушунтириш берилди.
Шу билан бирга қабул вақтида Тергов бошқармаси бошлиғи кам таъминланган 2 та оилага ташриф буюриб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди, ҳамда муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли сектор раҳбарларига кўрсатмалари берилди.
Шунингдек, тергов идораларида кўп йиллар давомида фаолият олиб бориб тергов фаолиятини ривожига ўз ҳиссасига қўшган ҳозирда нафақада бўлган истефодаги подполковник А.Ходжиевнинг яшаш хонадонига ташриф буюриб, устоз шогирд анъанасини давом эттириш бўйича суҳбатлашилди.
Бугунги кунда тасдиқланган режа асосида Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Хасанов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти