Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган шаҳрида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 21.10.2020 йилдаги кўрсатмаси ижроси юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.Мустафаев раҳбарлигида 2021 йил 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳар Халқ қабулхонасида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 9 нафар фуқаролар қабул қилинди. Жумладан,

-1 нафари содир этган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан автомашинасини жарима майдонидан чиқаришда амалий ёрдам бериш масаласида,

-3 нафари ёзган аризалари юзасидан терговга қадар текширувни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқиш масаласида,

-1 нафари муқаддам қилган мурожаати ҲПБ профилактика инспектори томонидан кўриб чиқилиб, айбдорларга қонуний чора кўрилмаганлигидан норозилигини билдириб, мурожаатини Тергов бўлимида қайта кўриб чиқиш масаласида,

-3 нафари жиноят ишида зарарларни тўлиқ қоплаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлигини инобатга олиб, жиноят иши бўйича қонуний енгиллик бериш масаласида,

-1 нафари йўқотилган фуқаролик паспортини қайта тиклашда амалий ёрдам бериш масаласида,

Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, 4 таси бўйича аризалар олиниб, текширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech