Наманган вилоят ИИБда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тергов ва суриштирув ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ташкил этилди
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари, вилоят прокурори ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган ўқув машғулотида Божхона хизмати, Мажбурий ижро бюросининг суриштирув ва вилоят Ички ишлар органининг барча тергов ходимлари иштирок этишди.
Ўқув машғулоти жараёнида дастлабки тергов органи томонидан айблов қўйилиб, суд жараёнида қайта малакаланган жиноят ишлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Адхамжон Мирзаев дастлабки тергов органлари томонидан жиноят ишларини тергов қилишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан тергов қилинган жиноят ишлари юзасидан келиб тушган хусусий ажримлар атрофлича муҳокама этилди.
Ўқув машғулоти сўнггида, тергов ва суриштирув ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига малакали ходимлардан батафсил жавоб олишди.