Наманган вилояти Чортоқ туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 21.10.2020 йилдаги кўрсатмаси ижроси юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Э.Я.Убайдуллаев, терговчи катта лейтенант У.А.Муталов ва Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинма бошлиғи подполковник М.Ж.Мехмановлар иштирокида 2021 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туман Халқ қабулхонасида Чортоқ туманида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 10 нафар фуқаролар қабул қилинди. Улар томонидан:-
-4 нафари пулларини қайтариб олиш масаласида,
-1 нафари жияни яқинларини уриб тан жароҳати етказганлиги бўйича профилактика инспектори томонидан қонуний чора кўрилмаётганлиги масаласида,
-1 нафари фарзандига таниши қўнғироқ қилиб, тинчлигини бузаётганлиги масаласида,
-1 нафари собиқ турмуш ўртоғидан алимент ундириш масаласида,
-1 нафари кредит олиш масаласида,
-1 нафари фуқаролик паспортига никоҳдан ўтганлиги тўғрисида муҳр қўйдириш масаласида,
-1 нафари етказилган зарарни Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ундирилиб берилганлиги учун миннатдорчилик билдириш масаласида,
Ушбу мурожаатларнинг 5 таси қаноатлантирилди, 2 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди, 2 таси бўйича аризаси олиниб, терговга қадар текширув ўтказилмоқда, 1 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти