Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилояти Чуст туман Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 21.10.2020 йилдаги кўрсатмаси ижроси юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан, Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.Мустафаев раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Э.Убайдуллаев, терговчи катта лейтенант А.Х.Нуриллаев ва Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинма бошлиғи подполковник А.М.Имомовлар иштирокида 2021 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чуст туман Халқ қабулхонасида

Чуст туманида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва паспорт (биометрик паспорт бериш, пропискага қўйиш ва пропискадан чиқариш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш) масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 11 нафар фуқаролар қабул қилинди. Улар томонидан:-

-1 нафари ўғлига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганлигини баён қилиб, ўғли билан учрашишда ҳамда дастлабки терговни қисқа муддатда якунлашда амалий ёрдам бериш масаласида,

-1 нафари олиб борилаётган терговда ўз айбига иқрорлигини баён қилиб, дастлабки терговда енгиллик бериш масаласида,

-2 нафари терговга қадар текширув тўлиқ олиб бормаганлиги сабабли, мурожаатларини тўлиқ текширилишини назоратга олиш масаласида,

-1 нафари отасига нисбатан олиб борилган терговдан ҳамда суд томонидан отасини айбдор топиш ҳақидаги ҳукмидан норозилигини баён қилиб, жиноят ишини қайта кўриб чиқиш масаласида,

-1 нафари кам таъминланганлиги учун туман ҳокимлигидан уй-жой олиш масаласида,

-1 нафари турмуш ўртоғи алимент пулларини тўламай қочиб юрганлигини баён қилиб, турмуш ўртоғини қисқа муддатда ушланишида амалий ёрдам бериш масаласида,

-1 нафари турмуш ўртоғига нисбатан қўлланилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа жазо турига ўзгартириш масаласида,

-3 нафари муқаддам ёзган аризалари юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилиб, айбдорга нисбатан жазо қўлланилганлиги, пуллари ундирилганлигини билдириб, Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходимларидан миннатдорлик масаласида. 

Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 3 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди ва 3 таси бўйича мурожаатчилардан аризалар олиниб, назоратга олинган ҳолда текширувлар ўтказилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech