
Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг Тўрақўрғон тумани фуқаролари учун сайёр қабули ўтказилди
Тўрақўрғон тумани Маданият марказида бўлиб ўтган қабул давомида 9 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мурожаатчилардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.