Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остидаги «Заковат» интеллектуал ўйинларининг шаҳар-туман босқичлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2024 йилдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳамда Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туманида оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остидаги «Заковат» интеллектуал ўйинларига старт берилди.
Заковат интеллектуал ўйинида Норин туманининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи билимдон ёшлардан ташкил топган жамоалар ўз билим ва салоҳиятлари билан баҳс олиб бордилар.
Юқори савияда ўтказилган баҳс натижаларига кўра, Косонсой туманидаги «Богибаланд» маҳалласининг «Боғибаланд» жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Энди ушбу ғолиб жамоа «Заковат»интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида иштирок этадилар.