Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди
Наманган вилояти ИИБда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ҳамда суриштирувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Тергов бўлинмаларида шахсни ушлаб туриш, унга ҳуқуқларини тушунтириш ва ҳимоячидан воз кечиш процессуал ҳаракатларини видеотасвирга олиш тартиби. Видеотасвирга олиш ва тасвирларни сақлаш воситалари, улардан фойдаланиш тартиби, қулайликлари ҳамда имкониятлари” мавзусида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти видеоконференция орқали ўтказилиб, унда шаҳар-туманлардан иштирок этаётган ходимларга Тергов бошқармасининг малакали терговчилари томонидан мавзу юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, ўқув машғулоти якунида тергов бўлинмалари ходимларининг асосий иш кўрсаткичлари, тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ўтказиш вақтида йўл қўйилаётган хато-камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти