Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьялари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчи ва суриштирувчилари иштирокида ҳафтанинг шанба кунлари соҳада хизмат қилаётган терговчи ҳамда суриштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан жорий йилнинг 19 август куни ўтказилган ўқув машғулотига жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялари таклиф этилиб, судларда жиноят ишларини кўриш давомида келиб чиқаётган муаммолар, терговчи ва суриштирувчилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, шунингдек судлар томонидан келиб тушган хусусий ажримлар муҳокама қилинди.