Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди

Наманган вилояти ИИБда вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди, Республикаси суд тиббий экспертизаси илмий амалий маркази Наманган вилоят филиали ва вилоят ИИБ ЭКМ ходимлари иштирокида Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун ҳамкорликда ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўқув машғулоти “Қасддан баданга (оғир, ўртача оғир, енгил) шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш амалиёти, мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда юзага келаётган муаммолар” мавзусида бўлиб, унда малакали ходим ва мутахассислар томонидан мавзу доирасида атрофлича маълумотлар бериб ўтишди.

Машғулот якунида саволлар ва амалиётда учраётган муаммолари ҳолатларга мутахассислар томонидан тергов ходимлари тўлиқ маълумотга эга бўлишди.

Text to speech