Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида тергов сифатини ошириш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Ойбек Кулбеков иштирок этиб, унда тергов хизматининг барча шахсий таркиби қатнашди.

Дастлаб Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг фаолиятлари давомида йўл қўйилган хато-камчиликлари, салбий ҳолатлар, хизмат интизоми ва қонунчилик риоя этиш аҳволи атрофлича таҳлил қилиниб, масъул раҳбарлар томонидан бу борада етарлича чора тадбирлар белгиланмаганлиги танқид қилинди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида, жорий йилнинг 11 ойи давомида тергов бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, жиноят ишларининг сифати, прокуратура ва суд органларидан тақдимнома, шунингдек хусусий ажримлари келиб тушишига сабабчи бўлаётган омиллар муҳокама қилиниб, келгусида ижобий натижаларга эришиш юзасидан аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Text to speech