Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ўғирлик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тергов департаменти ва Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул ходимлари иштирокида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ўғирлик жинояти юзасидан Наманган шаҳар, Давлатобод туманида жойлашган Маданият марказида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Муҳокама йиғилишида Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Олий таълим Фан ва Инновациялар бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ёшлар етакчилари ҳамда Ички ишлар органларининг бошқа масъул ходимлари иштирок этиб ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Муҳокамада аввал Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Болтабоев Анваржон Ахмаджонович сўзга чиқиб, вояга етмаганларни назоратсиз қолдирилиши, улар билан профилактик тадбирларни ўз вақтида олиб борилмаганлиги оқибатида улар томонидан содир этилаётган ўғирлик жиноятини ўқиб эшиттириб, мазкур турдаги жиноятлар содир этилишида бир неча мутасаддиларнинг хато ва камчиликлари борлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, муҳокама жараёнида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ўғирлик жинояти содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар бирма-бир муҳокама этилиб, Наманган шаҳар ҳудудидаги тунги клуб, кальянхона, компьютер ўйинлари марказларида кенг қамровли тунги рейд тадбирларини ташкил этиб, унда асосий эътибор мазкур жойларда вояга етмаганларни тунги вақтларда бўлишлари, вояга етган шахслар томонидан уларни ғайриижтимоий ҳаракатларни содир этишларига жалб қилиш ҳолатларига чек қўйиш ва ҳар бир аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан МЖТКнинг 1882-моддаси ва 47-моддаси тартибида жавобгарлик масаласи ўз вақтида ҳал этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Муҳокама давомида тадбир иштирокчилари томонидан вояга етмаганлар томонидан жаҳон ахборот тизими орқали кириб келаётган маълумотларни қабул қилиш жараёнида улардаги мафкуравий ўзгаришлар, жамиятнинг маънавий-ахлоқий ҳаётидаги янгиликлар бунга ўз таъсирини ўтказаётганлиги алоҳида таъкидланиб, келгусида барча масъуллар бир тану-бир жон бўлиб, ёш авлоднинг таълими ва тарбиясига эътиборли бўлиб, уларни бандлигини таъминлашга бор куч-ғайратни сарфлаш лозимлиги  таъкидланди.  

Муҳокама сўнгида Наманган шаҳрида хизмат олиб борувчи барча мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech