Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилоятида ўрганишлари давом этмоқда

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.Ашропов Президентнинг 05.01.2026 йилдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида ўрганишлари давом этмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди.

Жараёнда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, шунингдек Япония таълим модели асосида жорий этилган илғор педагогик тажрибалар кўздан кечирилди ҳамда ўқув жараёнига бириктирилган педагог Гото Микако билан мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, мактаб кутубхонаси, ошхонаси, спорт зали ҳамда турли фан ва қизиқиш йўналишлари бўйича фаолият юритаётган тўгараклар фаолияти билан танишилди. Мактабнинг ёшлар театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.

Шаҳар мактабларида жорий этилган “Ўқувчиларнинг шахсий тараққиёт харитаси” ҳамда “34 ҳафта – 34 китоб” лойиҳаларининг тақдимоти кузатилди.

Маҳалла еттилиги ва жамоатчилик фаоллари билан учрашувда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини кучайтириш, бу борада манзилли ва тизимли ишлаш механизмларини такомиллаштириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг Наманган вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Тергов департаменти

Text to speech