Навбатдаги ўқув-семинар
Бугун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида 2021 йил 18 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳамда жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-675-сон Қонунини ўрганиш юзасидан навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, Транспортда ХТББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятлар ИИБ шахсий таркиби видеоконференция алоқаси орқали иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда Тергов департаменти бўлим бошлиғининг ўринбосари подполковник Орипов Собирзода Собир ўғли маърузачи сифатида қатнашиб, ўқув-семинар иштирокчилари билан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар юзасидан фикр алмашди.
Ўқув семинари якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти