Навбатдаги ўқув-семинар
2021 йил 27 март куни вазирлик ҳузуридаги Тергов департаментининг “Маънавият ва маърифат” залидан Тергов департаментининг барча даражадаги раҳбар ва ходимлари иштироки таъминланиб, Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъуллигида “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш тактикаси ва методикаси, ўзига хос хусусиятлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар, бу соҳадаги оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари тақдимномалари сабаблари” мавзусида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Мазкур ўқув машғулоти Тергов департаменти бўлим бошлиғи томонидан очиб берилганидан сўнг, Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарлигида маърузачи Урганч туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи капитан Артиков Сарвар Кадам ўғли томонидан олиб борилди.
Семинарда барча вилоят Ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги Тергов бошқармалари ва уларнинг қуйи бўлинмалари ходимлари видеоконференцалоқа тизими орқали уланган ҳолда иштирок этишди.
Шунингдек, ўқув семинарда Хоразм вилоят ИИБ марказий студиясидан мутахассислар сифатида:
-Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Самандаров Музаффар Рахимович;
-Хоразм вилоят прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик устидан назорат бўлими прокурори Одилов Шохруз Рахматович,
-Адвокатлар палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “Жалолиддин Мангуберди ҳимоячилари” адвокатлик ҳайъати адвокати Машарипов Давронбек Ахмедовичлар иштирок этишди.
Капитан С.К.Артиков Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилишда қўлланилган янгича усул ва услублар ҳақида тушунчалар бериб, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, шахсларнинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиниши ва амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида тўхталиб, ўзининг маърузасини мавзуга оид слайд ва бошқа қўлланмалардан фойдаланган ҳолда тўлиқ очиб берди ҳамда ўқув машғулоти сўнгида йиғилиш қатнашчилари ва мутахассислар амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида тўхталиб ўзаро фикр алмашишди.
Муаллиф: Тергов департаменти
катта инспектор С.Р.Собиржанов