Навоий вилояти Хатирчи тумани аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 29 июнь куни Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шарипов раҳбарлигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хатирчи туман Халқ қабулхонасида Хатирчи тумани фуқаролари билан суриштирув, дастлабки тергов ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида жами 9 нафар туман ҳудудида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Шундан 6 таси тергов, 2 таси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, 1 таси ижтимоий кўмак масаласида.
Тергов масаласида мурожаат қилган 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олиниб, уларга тушунтиришлар берилди.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масаласида мурожаат қилган 2 нафар фуқарони мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.
Жумладан, Хатирчи тумани Дамариқ МФЙда яшовчи Сайидов Шахзод Хайрулла ўғли фуқаролик паспортини йўқотганлиги ҳолати бўйича тўланадиган жарима миқдорини камайтиришда амалий ёрдам сўраганлиги учун унинг мурожаати қабул давомида ижобий ҳал қилинди.
Сайёр қабул давомида фуқароларга “фирибгарларни” тузоғига тушиб қолмасликлари бўйича ҳам тушунчалари берилиб, буклетлар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти