Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Зоҳиджон Қаюмов раислигида тизимда хизмат қилаётган ходимлар билан ўқув-семинари ўтказилди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ички ишлар органлари маъмурий биноларига олиб келинган шахсларга нисбатан турли хил кўринишдаги қийноқ ёки шахсни камситувчи бошқа ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан вилоятнинг Жиноят қидирув, Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда, Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Зоҳиджон Қаюмов томонидан ички ишлар органлари маъмурий биноларига олиб келинган шахслар билан суҳбат ўтказиш, шунингдек процессуал ҳаракатларни амалга ошириш - аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган сўровхоналарда амалга ошириш тартиби, бу борада масъул раҳбар ходимларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари тушунтирилиб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи талаблари етказилди.