Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шарипов томонидан Учқудуқ тумани фуқаролари билан навбатдаги сайёр қабул учрашуви ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шарипов томонидан Учқудуқ тумани фуқаролари билан навбатдаги сайёр қабул учрашуви ташкил этилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан жами 9 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 5 таси бандлигини таъминлаш юзасидан, 1 таси сафарбарлик резерви пулини қоплаб бериш, 1 таси тикувчилик фаолияти бўйича субсидия олиш, 1 таси соғлигини тиклаш бўйича моддий ёрдам олиш, яна бири фарзандига ID карта олишда ёрдам кўрсатиш мазмунида йўлланди.

ID карта олиш, моддий ёрдам олиш, сафарбарлик чақируви пулини олиш, субсидия ажратиш каби мурожаатлар ижобий ечим топган бўлса, бандлигини таъминлаш бўйича мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга хатлар юборилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қабулда билдирилган ҳар бир муаммо ортида инсон тақдири ҳамда унинг манфаатлари ётгани алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, қабул давомида ободонлаштириш, имтиёзли кредит олиш каби бир қатор масалаларда ҳам амалий кўмак кўрсатилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech