Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ходимлари ўртасида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ва “Намунали аёл ходима” кўрик-танлови ўтказилди

Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаментининг 2021 йил 09 февраль кунги 18/989-сонли кўрсатмаси ижроси юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жорий йилнинг 05 март куни тергов тизими ходимлари ўртасида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ва “Намунали аёл ходима” кўрик-танлови ўтказилди.

Дастлаб ходимларнинг жисмоний тайёргарлиги, ўқ отиш ва қўл жанги маҳоратлари, шунингдек, Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилиги ҳамда соҳага оид билимларини аниқлаш юзасидан тест синовлари қабул қилинди.

Танлов натижаларига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори натижаларга эришиб, фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган терговчи ва суриштирувчилар ҳамда биринчи ўринни эгаллаган аёл ходима Навоий вилояти ИИБнинг «Фахрий ёрлиғи» ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ходимлар ўртасида ўтказилган ушбу кўрик-танлов вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов тизимларида хизмат олиб бораётган терговчи ва суриштирувчиларнинг касбий, хизмат ва жанговар тайёргарлигини оширишга, уларнинг ўз касбига бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, билим савиясини, сиёсий ва ижтимоий қарашларини, шу билан бир қаторда маънавий дунёқарашини янада ўстиришда беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, ходимларнинг амалий кўникмаларни эгаллаганлик даражасини аниқлаш ҳамда малакали кадрлар захирасини яратишга имкон беришини инобатга олиб, келгусида бу каби кўрик-танловларни мунтазам равишда ўтказиб бориш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech