Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиш аҳволи муҳокама қилинди

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг жорий йилнинг 6 ой якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Бунда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлим (бўлинма)лари шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг 6 ойлик иш якунлари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Ш.Шарипов очиб, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ва бўлинмалари бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ҳар бир терговчи ва суриштирувчиларнинг иш фаолияти таҳлил қилиниб, натижаларига кўра, хизмат фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Хизмат вазифасини бажаришда самарали натижаларга эришган 2 нафар ходим компьютер жамланмаси, 2 нафари ИИВ Тергов департаментининг “notebook”лари, 2 нафари китоблар жамланмаси, 5 нафари вилоят ИИБ раҳбариятининг “Ташаккурнома”си билан тақдирланишди.

Шунингдек, ижобий натижаларни қўлга киритган шаҳар ва туман ИИБлари ҳузуридаги тергов бўлимлари ва бўлинмаларига хизматда фойдаланиш учун “Canon” русумли принтерлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech