Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 6 ойлик иш натижалари сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 17 июль куни Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ва Эксперт криминалистика бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

Шунингдек, ўтган даврда жиноятларни тергов қилиш ва экспертиза фаолиятларида йўл қўйилган камчиликлар, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқа йўналишлар танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ютуқлари эътироф этилиб, улар Тергов департаменти ва вилоят ИИБнинг фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан бирга ходимларга хизматда фойдаланиш учун замонавий компьютерлар жамланмаси топширилди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech