Навоий вилояти прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилда "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги янги таҳрирда қабул қилинган 17-сон қарори бўйича ўқув машғулоти ўтказилди
Унда вилоят прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси, Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари, жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьялари, вилоят адвокатлар палатаси адвокатлари ҳамда Навоий ҳарбий, транспорт, туман ва шаҳар прокуратуралари терговчи ва ёш мутахассислари иштирок этишди.
Ўқув машғулотида Олий суд Пленумининг 23.06.2023 йилда "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қабул қилинган 17-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва амалиётдаги муаммолар муҳокама қилинди.
Ўтказилган ўқув машғулоти давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти