Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Назария ва амалиёт уйғунлиги

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган 2-ўқув курси курсантлари билан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ терговчилари ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармон ва қарорларида кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган 2-ўқув курси курсантлари билан жорий йилнинг 6-11 май кунлари “Уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда содир этилган босқинчилик жинояти”ни тергов қилиш борасида кичик финал ўқув комплекс ўқув машғулотларини ташкил этилди.

Ушбу машғулотларга бой амалий тажрибага эга бўлган Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ терговчилари ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари жалб этилиб, машғулотларнинг реал воқеликка яқинлаштирилган ҳолда ўтказилиши таъминланмоқда. Машғулотлар давомида амалиёт ходимлари томонидан Тергов бўлими бошлиғи, Прокурор лавозимидаги ролли ўйинлар ўтказилиб, курсантлар томонидан процессуал ҳаракатларни олиб боришда эътибор қаратишлари лозим бўлган ҳолатлар юзасидан тушунчалар берилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech