Номусга тегиш жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Прокуратураси биносида, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Республика Ҳарбий Прокуратураси ходимлари иштирокида “Номусга тегиш жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда, Республика Ҳарбий Прокуратура ва унинг қуйи бўлинмаларининг барча ходимлари видеоконференция алоқаси орқали иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ЎМИБ терговчиси подполковник Рахматуллаев Маъмуржон Талгатович маърузачи сифатида қатнашиб, ўқув-семинар иштирокчилари билан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар юзасидан фикр ва тажриба алмашди.
Ўқув семинари якунига кўра йиғилиш иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти