Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятида ёш ходимлар хизматга тўлиқ киришиб кетишди

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ё.Ж.Исабаев ташаббуслари билан жорий йилнинг 19 август куни ёш ходимларининг хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг июнь ойида ИИВ Академиясининг 29 нафар битирувчиларини хизмат фаолиятида фойдаланишлари учун, тергов сумкаси, ташвиш сумкаси ҳамда канцелярия буюмлари билан таъминланди. Битирувчиларнинг иш фаолиятига киришиш олдидан иш қуролларини топшириш маросими ўтказилиб, уларга келгуси хизмат фаолиятида машаққатли терговчилик касбини чуқур эгаллаш, ҳар бир жиноят ишини тергов қилишда алоҳида масъулият билан ёндашиб, дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона бўлишини ҳамда қонунийлик ва адолатни таъминлашлари, шу билан бирга жиноятларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш борасида тегишли маслаҳатлар берилди.

Ёш терговчи ва суриштирувчи ходимларнинг ҳам мураккаб ҳам шарафли хизмат фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech