Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Нукус шаҳрида Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 03 март куни, Нукус шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов раҳбарлигидаги, республика ишчи гуруҳи томонидан,  Қорақалпоғистон Республикаси барча сектор ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Нукус шаҳри ва Нукус тумани аҳолиси ўртасида оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.Абдулхаков томонидан жами 43 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Юқоридагилардан 1 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 1 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 23 нафар мурожаатларнинг муаллифларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 15 нафар фуқаролардан мурожаатлари доираси аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан белгиланган оммавий қабуллар жадвалига мувофиқ, оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech