Нукус туманида сайёр қабул бўлиб ўтди
2021 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нукус туманидаги Халқ қабулхонаси бўлими биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев, Нукус тумани Халқ қабулхонаси бўлими бошлиғи К.Е.Гулманов, Нукус тумани ИИБ бошлиғи подполковник С.А.Казбеков ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида Нукус тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан 16 нафар фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг йўл транспорт ҳодисалари кўп содир бўлаётган йўлларга камера ва радарлар қўйишда амалий ёрдам бериш, ишга жойлашиш, Ички ишлар органларига ёзган аризалари бўйича қонуний қарор қабул қилинишини назоратга олиш ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилик каби масалалари кўриб чиқилди.
Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг 5 та масала бўйича мурожаати ижобий ҳал қилиниб,8 та масала бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Фуқароларнинг қолган мурожаатлари юзасидан аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Тадбир давомида, 4 нафар вояга етмаган шахсларга идентификация ID-карталарини топширилди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев тумандаги жиноят энг кўп қайд этилган «Ақманғит» ПФЙга бориб, маҳалла раиси ва фаоллари билан учрашиб, у ерда жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, маъмурий ҳудуд профилактика инспектори фаолияти ўрганилиб, тегишли масъулларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти