Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

 Навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинари ташкил этилди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида “Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган пластик карточкалар, электрон ҳамёнлар ҳамда криптовалюталарни ўғирлик ва фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар” мавзусида навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари, шунингдек марказий студиядан меҳмон сифатида Ахборот технологиялари соҳаси бўйича мутахассиси Иминов Улуғбек Абдумажидовичлар видеоконференция алоқаси орқали иштирок этдилар.

Мазкур йиғилишда Тергов департаменти Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими ЎМИБ терговчиси майор Рахматуллаев Маъмуржон Талгатович маърузачи сифатида қатнашиб, ўқув-семинар иштирокчилари билан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар юзасидан фикр алмашди.

Ўқув семинари якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech