Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқанд вилоят Ургут туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ургут, Тойлоқ ва Самарқанд туманлари аҳолиси учун Ургут шаҳри 149-мактаб биносида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун туман ҳокимлиги вакиллари, жамоат бирлашмалари ҳамда туман ИИБ раҳбарияти қатнашишди.

Қабул жараёнида жами 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлар кўриб чиқилди, мурожаатларнинг 11 таси имтиёзли уй-жой, моддий ёрдам олиш ва идентификация ID-карталарини олиш бўйича, 1 таси алимент пулларини ундириш бўйича, 7 таси терговга қадар текшириш ва тергов ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 2 тасига ҳуқуқий тушунча берилди қолганлари ижрога қаратилди.

Бундан ташқари қабул давомида 5 нафар фуқарога идентификация ID-карталари топширилди.

 Ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.  

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти

Text to speech