Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2026 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов ҳамда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2026 йил 3 ой давомидаги хизмат фаолияти якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, вилоятдаги криминоген вазият ҳақида ахборот берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳудудида соҳавий хизматлар ва ички ишлар бўлимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда йўл қўйилган камчиликлар фаолиятлари танқидий-таҳлил этилди.

2026 йил уч ой давомида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар учун хавфсиз муҳитни яратиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қарорининг мазмун-моҳияти, ижросини таъминлашда еттилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech