Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарияти иштирокида жисмоний ва юридик шахсларни онлайн қабул қилиш тадбири ўтказилди

2021 йил 12 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари томонидан 20.01.2021 йилда тасдиқланган “Халқ қабулхоналарида Қорақалпоғистон Республикаси суди, республика прокуратураси ва ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн қабуллар ўтказиш” жадвалига асосан, Тўрткўл тумани Халқ қабулхонаси биносидан  Тўрткўл аҳолиси билан онлайн қабул ўтказилди.

Онлайн қабулга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти қатнашди.

Онлайн қабул давомида, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Жумладан, “пулларини фирибгарлик йўли билан олган танишига нисбатан қонуний чора кўрилиши ва ундан пулларини қайтариб олиб берилишини ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима жазосидан озод қилиш ёки жарима миқдорини камайтириб берилиши”да амалий ёрдам бериш каби масалалар кўриб чиқилди.

Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти

Text to speech