Наманган вилояти Учқўрғон туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев раҳбарлигида, 2021 йил 16 февраль куни Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Э.Я.Убайдуллаев, катта терговчи катта лейтенант А.Х.Нуриллаев ва Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи капитан О.Ш.Жалаловлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқўрғон туман Халқ қабулхонасида Учқўрғон туманида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва паспорт (биометрик паспорт бериш, пропискага қўйиш ва пропискадан чиқариш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш) масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 8 нафар фуқаролар қабул қилинди. Улар томонидан:
-1 нафари ёзган аризаси юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича турмуш ўртоғига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўллашда амалий ёрдам бериш масаласида,
-2 нафари муқаддам пулларни ундириш масаласида ёзган аризалари юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, бироқ ҳозирга қадар зарар қайтарилмаганлигини билдириб, пулларини ундиришда амалий ёрдам бериш масаласида,
-1 нафари муқаддам қилган мурожаатлари юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ярашув билан судга юборилганлигини билдириб, Тергов бўлимига ўз миннатдорликларини билдириш масаласида;
-2 нафари муқаддам тан жароҳати юзасидан қилган мурожаатлари Учқўрғон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан кўриб чиқилиб, айбдорларга қонуний чора кўрилмаганлигидан норозилигини билдириб, айбдор шахсларга қонуний чора кўришда амалий ёрдам бериш масаласида,
-1 нафари қизининг паспорти йўқолганлигини баён қилиб, паспортини қайта тиклашда амалий ёрдам бериш масаласида;
-1 нафари ўғлига нисбатан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилганлигини баён қилиб, эҳтиёт чорасини ўзгартиришда амалий ёрдам бериш масаласида;
Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилиб қаноатлантирилди, 2 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилди, 2 таси бўйича аризалар олиниб текширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти