Бухоро вилоятида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан 16.02.2021 йилда Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар мазмунан таҳлил қилинганида: 2 таси жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни ундирилишида амалий ёрдам бериш, 2 таси қўлланилган "қамоққа олиш" эҳтиёт чорасини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасига ўзгартириш, 4 та мурожаат жиноят иши бўйича қонуний енгиллик бериш, 1 та мурожаат эълон қилинган айбловни ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш, 3 та мурожаат қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бўйича яқин қариндошларига учрашув бериш масаласида эканлиги аниқланди.
Мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал қилинди, 5 та мурожаат юритувга олиниб, текшириб кўриш мақсадида ходимларга топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти