Навоий вилояти Учқудуқ туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шарипов раҳбарлигида Навоий вилояти Учқудуқ туманида 18.02.2021 йилда Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси майор Х.Абдумуродовлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқудуқ тумани Халқ қабулхонасида Учқудуқ туманида яшовчи фуқаролар терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва паспорт (паспорт олишда жарималарни камайтириш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш) масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 12 нафар фуқаролар қабул қилинди. Улар томонидан:
-1 нафари акасига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича танланган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўллашда амалий ёрдам бериш масаласида,
-5 нафари туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан “фирибгарлик” ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича уларга етказилган моддий зарарни ундирилмаганлиги сабабли моддий зарарни ундиришда амалий ёрдам кўрсатиш масаласида,
-2 нафари паспорт бўйича жарима миқдорини камайтириш масаласида,
-3 нафари туман ИИБ ЙХХГ ЙПХ инспекторлари томонидан қўлланилаётган жарима миқдорини камайтириш масаласида,
-1 нафари унинг аризаси бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласида,
Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилиб қаноатлантирилди, 8 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилди ва ижролари назоратга олинди.
Ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти