Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Нурота тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди

Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Шарипов раҳбарлигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нурота тумани Халқ қабулхонасида Нурота туманида яшовчи фуқаролар суриштирув, дастлабки тергов ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 12 нафар туман ҳудудида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Тергов соҳаси йўналишида мурожаат қилган 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олиниб, уларга тушунтиришлар берилди.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масаласида мурожаат қилган 2 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.

Ижтимоий масала юзасидан 2 нафар фуқаронинг мурожаати жойларга чиқиб ўрганилиб, уларнинг яшаш тарзи, хонадондаги ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шу билан бирга, 1 нафар фуқаронинг томорқасини суғоришга шароити йўқлиги сабаб томорқасидан фойдаланмасдан келаётганлиги туфайли, ҳомийлар кўмагида ҳовлига сув насос ўрнатилиб, томорқани суғоришга шароит яратиб берилди ҳамда ушбу фуқаронинг йўқотиб қўйган фуқаролик паспорти учун тўланиши лозим бўлган жарима ва давлат божи пуллари ҳомийлик ёрдамида тўлаб берилди.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech