Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сунъий калтакланиш ҳолатларини саҳналаштирган “Самосудчи”лар қилмиши муҳокама қилинди.

2020 йил 3 январь куни Шаҳрихон туманида яшовчи О.С., К.К. ва И.Н.лар яшаш хонадонни таъмирлашаётган вақтларида О.С.нинг кийимларига қурилишда фойдаланиб келаётган “қизил” ранг берувчи (коллер) тўкилиб кетганлиги сабабли О.С.нинг таклифига кўра сунъий равишда калтакланаётган шахснинг ҳолатини вужудга келтириб, видеотасвирга олиб, телеграмм ижтимоий тармоғи орқали интернетда тарқатиб юборишган.

Шаҳрихон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида сунъий равишда калтакланаётган шахснинг ҳолатини вужудга келтириб, ижтимоий тармоқларга тарқатган О.С., К.К. ва И.Н.лар аниқланиб ушланган.

Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаков раислигида О.С., К.К. ва И.Н.ларнинг қилмишлари кенг жамоатчилик иштирокида, уларнинг ота-оналари билан биргаликда танқидий муҳокама қилинди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech