Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Терговчилар салоҳиятини ошириш ва тергов сифатини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи Р.Ашропов ва вазир ўринбосари З.Курбанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида суриштирувчи ва терговчиларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, таълим жараёнига илғор педагогик ёндашувлар, рақамли технологиялар ва интерактив ўқув форматларини кенг жорий этиш орқали ходимларнинг касбий компетенцияларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, мазкур йўналишда изчил ишларни амалга ошириш тергов сифатини таъминлаш, далиллар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий тергов усулларини амалиётга кенг татбиқ этишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнларида мавжуд айрим муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда тергов амалиётини илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Учрашув якунида терговчилар салоҳиятини ошириш, тергов сифатини таъминлаш ва соҳада самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Тергов департаменти.

Text to speech