Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухорада сайёр қабул, қабулда Қоракўл тумани аҳолиси

Тергов департаментининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 11 март куни Қоракўл тумани “Тинчлик” МФЙда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Б.З.Шарипов томонидан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида жами 27 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг 9 таси шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди ва сайёр қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг туманда фаолият юритаётган корхоналардаги бўш иш ўринларига жойлашишлари таъминланди. Қолган мурожаатлар ижрога қаратилиб, тегишли ташкилот мутасаддиларига кўрсатмалар берилди.

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида уларнинг аксарияти маҳаллани ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қайта таъмирлаш, электр энергияси ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалаларида эканлиги аниқланди.

Шунингдек, шу жойнинг ўзида маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда жиноятчиликни олдини олиш бўйича тарғибот йиғилиши ўтказилиб, ҳозирги кунда кўп учраётган жиноятларнинг кўриниши ва уларнинг қурбонига айланиб қолмаслик бўйича зарур тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, маҳаллада истиқомат қилувчи 5 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.З.Шарипов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech